Кучли жамоалар сараланди

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги  “Ёшлик”  спорт мажмуасида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг  волейбол тури бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” учун  мусобақанинг  вилоят  босқичи  ўтказилди.

  Волейбол бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақалари корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлардан тузилган ҳаваскор волейбол жамоалари ўртасида  уч  босқичда ўтказилди.

“Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичида тармоқлараро туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари бўлган 17 та жамоадан 102 нафар иштирокчи қатнашди.

Мусобақа якунлари бўйича 1-ўринни Шофиркон туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 2-ўринни Олот туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамда 3-ўринни Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаб жамоалари қўлга киритди.

Ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

 

 Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

 бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email