Спорт тантаналари билан бошланган «Олтин куз»

Корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг мини-футбол ва волейбол турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2018 йил 8 сентябр куни Олот туман 3-умумтаълим мактабида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар билан спортнинг эркаклар ўртасида мини-футбол, хотин-қизлар ўртасида волейбол турлари бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” учун  спорт мусобақалари ўтказилди. Туман тармоқлараро ўтказилган ушбу босқичда тармоқ босқичларида ғолиб бўлган таълим, тиббиёт, агросаноат, давлат муассасалари каби корхона ва ташкилотларда мехнат қилаётган жами 55 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этди.  Мусобоқаниинг аёллар волейболи спорти бўйича фахрли 1-ўринни таълим тармоғининг 7-мактаб аёллар жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни тиббиёт бирлашмаси ходималари эгаллади.  Эркаклар ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича 1-ўринни тиббиёт ходимлари, 2-ўринни саноат ва хизмат кўрсатиш ходимлари, 3-ўринни эса давлат муассасалари ходимлари эгалладилар.

Спортсевар ишчи-ходимларимиз Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили Ҳамид Бешимов иштирокида туман касаба уюшма кенгашларининг “Диплом” ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа иштирокчилариниг кайфиятига жўшқинлик бағишлаб, уфуриб турган “Олтин куз” ифори ғолибларимизнинг кейинги босқичда ҳам шоҳсупага чиқишида йўлини ойдин қилишини Оллоҳдан сўраб, уларга соғлик ва куч-ғайрат тилаб қоламиз!

Л.Бобоева

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email