Ички туризмни ривожлантириш, ходимларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент тумани кенгаши томонидан “Етти пир” зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Ота-боболаримиз ҳоки-пойи бўлган қадамжолар бўйлаб мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳатдан мамнун бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари шариф шаҳримизнинг обидалари ва муборак қадамжолари билан чуқурроқ танишиб, кўнгилларида тарихимизга ҳурмат, бугунги кунимизга шукрона, бунёдкорлик ишларидан ифтихор туйғулари мужассам бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.
Ў. Тошев
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси