“Янги йил — болажонлар қувончида”!

Янги 2019 йилни яхши кайфиятда кутиб олиш, хусусан бу байрамни болалар учун эсда қоларли тарзда ўтказиш мақсадида, тармоқ тизимида меҳнат қилаётган Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимларининг фарзандлари учун жорий йилнинг 03 январ куни бошқарма бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан

Бухоро вилояти Қўғирчоқ театрида “Эртак ичидаги эртак” номли байрам дастури ташкил этилди. Байрам дастури болажонларга қувонч бахш этди.

Шунингдек, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши маблағлари ҳисобидан 1000 та чегирма асосида берилган “янги йил совға”лари болажонларга ўзгача қувонч ҳадя этди.

Шу билан бирга барча болажонларга қорбобо томонидан байрам совғалари сифатида қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тарқатилди.

Қ.Саидов

Бухоро вилоят Божхона бошқармаси

бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email