Моҳир мураббий эътирофи

Жорий йилнинг 28 декабрь куни “Ўз касбининг моҳир эгалари” Республика танловининг ғолиби, Вобкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши мураббийси Джумаев Шахобиддин Шамсиддинович билан спорт мактабининг ходимлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда касаба уюшма фаоллари сўз олиб, танлов ғолибининг меҳнатлари ва эришган ютуқлари тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувда Шахобиддин Джумаев сўз олиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланганлиги, юксак эътибор учун касаба уюшма фаолларига ўз миннатдорчилиги ҳақида айтиб ўтди.

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Вобкент туман

кенгаши раиси                                                         Ўткир Тошев

Print Friendly, PDF & Email