Ишлаб чиқарувчилар беллашуви

“Бухоро минтақавий пахта терминали” ишлаб чиқариш транспорт  компанияси бирлашган тармоқ касаба уюшма қўмитаси томонидан2019 йил “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” теннис марказида пахта тозалаш корхоналари ва тизимдаги кичик корхоналар ишчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича беллашдилар.

Тадбирлар якунида спортнинг шашка тури бўйича Ғиждувон пахта тозалаш заводи ишчиси Тўев Бекмурод, шахмат бўйича “Бухкомтехдастур” МЧЖ Тўхтамишов Бобир, стол тенниси бўйича Пешку пахта тозалаш заводи Ҳақбердиев Қахрамон ғолиб бўлдилар.

Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси дипломи, медал ва кубоги ҳамда қиммат баҳо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email