САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ЎЗИМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган  ходимларнинг соғлом турмуш тарзи асосида мехнат фаолиятини олиб бориши, ходимлар гимнастикаси орқали саломатлигини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг январь ойи таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан касаба уюшмаси ташкилотларида “Саломатлик ойи” деб эълон қилинди.

Шаҳар кенгаши томонидан бошланғич ташкилотларда ходимлар гимнатикасини жонлантириш, унда иштирок этадиганларнинг сонини кўпайтириш, тармоқ ходимларининг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилиб, давра суҳбатлари ўтказилди, буклетлар, тавсиялар тарқатилди.

 Тарғибот ишлари натижасида, тармоқдаги барча 35 та ташкилотларда  ходимлар гимнастикасини янгитдан жорий этиш бўйича масъуллар бириктирилди. Жамоанинг фикри инобатга олинган ҳолда машқларни ўтказиш муддатлари белгиланди.

Ижобий натижа сифатида ўтган ҳафта давомида ходимлар гимнастикасида иштирок этаётган ходимлар сони 35 фоизга ошиб,  90 фоиз ходимлар қамраб олинганлигини эътироф этсак бўлади.  Бу эса ўз навбатида тармоқ ташкилот ва муассаларида иш фаолияти самарадорлигини янада оширишга, ходимлар соғлиғини  мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирдир.

Лола Джураева

Таълим, фан ва маданият ходимлари

Когон шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email