Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кам таъминланган, эҳтиёжманд, кўп болали аёлларни бепул соғломлаштириш баробарида ишловчи ногиронлар ҳам соғломлаштирилмоқда. Куни кеча таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши томонидан тумандаги 19-ўрта умумий таълим мактаби рус тили ўқитувчиси, афғон уруши қатнашчиси Рамазон Бозоровга “Ситораи Мохи хоса” санаторийсига бепул йўлланма берилди.
Ижтимоий суғурта бўлими
етакчи мутахассиси М.Джамилова