ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ТАШКИЛОТИ ТАРМОҚ КЎРИК-ТАНЛОВИ

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 20 февраль куни “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови”нинг шаҳар босқичи ўтказилди.

Мазкур кўрик танловда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши тизимидаги 11 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаол иштирок этди.

“Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови”нинг шаҳар босқичи ғолибини аниқлашда комиссия аъзолари билан келишилган ҳолда Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус экспулатация монтаж бўлими ғолиб деб топилди.

Ғолиблар шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар

кенгаши раиси Т.Қулиев

Print Friendly, PDF & Email