МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА КЎРИК-ТАНЛОВ

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг шаҳар босқичи ўтказилди.

Кўрик танловда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши тизимига қарашли 20 нафар бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари фаол иштирок этиб, қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлари бўйича вилоят Инкассация бошқармаси ДУК ходим Султон Қўшшаев, меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлари номинацияси бўйича АТИБ Ипотекабанк Сардор филиали  вакили Мукаррам Хайитова, меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлари номинацияси бўйича  Бухоро автомобиль мактаби ходими Шаҳзод Шавкатов, касаба уюшма қўмитасининг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлари номинацияси бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Журъат Тўймуродовлар фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

Ғолибларга  шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар

кенгаши раиси Т.Қулиев

Print Friendly, PDF & Email
Find the perfect haircut for your child's curly hair with our expert tips at getkidster.com .