ОДАМ САВДОСИ-ДАВР МУАММОСИ

Бухоро шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари ўртасида “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида  семинар  ўтказилди.  Семинарда институт ректори А. Иноятов,вилоят ички ишлар бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими вакили Н.Барноев, Республика Истиқболли авлод ижтимоий марказининг Бухоро вилоят филиали раҳбари Л.Каримова, тиббиёт институти Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи,  касаба уюшма қўмита раиси ва 100 дан ортик талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги глобаллашув шароитида мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва ёшлар орасида ишсизликни ва ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетишини  олдини олиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, ёшларнинг одам савдоси қурбони бўлмаслиги учун тушунтириш ва профилактик ишларни олиб бориш долзарб масала эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят тўғрисидаги видеоролик  намойиш этилди. Иштирокчилар  ўзларининг фикр– мулоҳазаларини билдиришди.

Масъул   ташкилотчи И.Ходиев

Print Friendly, PDF & Email