Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Халқимиз учун шарқона янги йил, энг қадимий, миллий байрамимиз бўлмиш Наврўз айёми юртимизда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олинди. Бухоро шаҳридаги “Мурувват” ногирон аёллар учун  интернат уйида ҳам маданий тадбир ташкил этилди.Тадбирда урф- одатларимиздан  ўсма қўйиш, сочларни жамалак ўриш, хино қўйиш, миллий спорт ўйинларимиздан арқон тортиш, кураш, бештош, мучал ёшидагиларга сарпо кийгизиш мароcимларининг намойиш этилиши барчага бирдек қизиқиш уйғотди. Мурувват уйи тарбияланувчиларига байрам дастурхонига сумалак пиширилиб тортилди.

Бухоро “ Мурувват ” ногирон аёллар

учун интернат уйи касаба

уюшмаси қўмитаси раиси: Н.Шукурова

Print Friendly, PDF & Email