СПОРТГА ҚИЗИҚИШ СОҒЛОМ БЎЛИШГА ИНТИЛИШДИР

2019 йил 23 февраль куни Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида аёллар ўртасида  спортнинг волейбол, шахмат шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Унда тиббиёт марказининг 40 нафар аёллари иштирок этдилар.  Мусобақанинг  волейбол спорт тури бўйича фахрли 1-ўринни тиббиёт маркази хирургия бўлими,    шахмат спорт тури бўйича  аёллар ўртасида хирургия бўлими ҳамшираси Меҳри Рўзиева, шашка спорт тури  бўйича кардиология бўлими ҳамшираси Моҳина Солиевалар эгалладилар.

Ғолибларга касаба уюшма қўмитасининг

дипломларива қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email