Асосий мақсад-фуқаро ҳимояси

2019 йил 25 апрель куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида касаба уюшмаларининг Бандликка кўмаклашиш марказлари,   ўзини ўзи бошқариш органлари билан бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш ва ишга жойлашаётган фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши бўйича ўрнатилган ҳамкорлик самарадорлигини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси К.Шоюсупова ва бирлашма кенгаши барча бўлимлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси К.Шоюсупова сўзга чиқиб, шаҳар ва туманларда янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш, корхона ва ташкилотларда яратилган янги иш ўринларини мониторингини олиб бориш, хотин-қизлар ва коллеж битирувчиларини иш ўринларини доимийлигини назорат қилиш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилаётганлигини ўрганиш,  жойларда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этишда маҳаллий меҳнат органлари, маҳаллалар билан ҳамкорликни кучайтириш  юзасидан тавсиялар берди.

Маълум қилди: Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш бўлими.

Print Friendly, PDF & Email