2019 йил 24 апрель куни Ёшлар бирлашмаси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”нинг 7-бандига асосан ”Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш мақсадида, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг Ғиждувон эркин иқтисодий зонасидаги йирик корхоналарга ёшларнинг ташрифи уюштирилди.
Жумладан, Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида фаолиятини бошлаган “Парвоз Хумо равнақ транс” масъулияти чекланган жамиятидаги ип-калава ишлаб чиқариш жараёни талабаларга катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, “Бек Бакс” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган спорт ва аёллар сумкалари барчанинг эътиборини тортди.
Жамият раҳбарлари томонидан барча ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисидаги тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ёшлар бирлашмаси раиси С.Эргашев