Самарқандга саёҳат

“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Бухоро шаҳридаги Мелиоратив экспедиция корхонаси ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан 40 нафарининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат буюк аллома  Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Бибихоним мадрасалари, Регистон мажмуаси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Оламга машҳур шаҳарнинг мустақиллик йилларида бунёд этилган гўзал иншоотларига ташриф буюрилди.

Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат корхона ходимларига  она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра  танишиб олишларига замин яратди.

АСМ ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси М.Шарипов

Маълум қилди: Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Discover elegant and easy-to-prepare appetizers for your next party at appetizer ideas .