“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхонада фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақалар спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди. Мусобакада 65 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Спортнинг шахмат тури бўйича 1-ўринни корхона электромонтёри Икром Намозов, 2-ўринни Когон туман электр таъминоти корхонаси муҳандиси Фируз Рустамов, 3-ўринни линиялар хизмати электромонтёри Наврўз Илёсовлар эгаллашди.
Спортнинг шашка тури бўйича 1-ўринни ишлаб чикариш техника хизмати муҳандиси Жавлон Қурбонов, 2-ўринни ва 3-ўринни ҳисобчилар Шахрия Турсунова ҳамда Матлаб Қосимовалар эгаллашди.
Стол тенниси бўйича мусобақада 1-ўрин ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Абулҳафиз Шокиров, 2-ўрин ишлаб чикариш техника бўлими ходими Нодир Элмуродов, 3-ўрин Олот туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Давронбек Каҳҳоровларга насиб этди.
Ғолибларга корхона касаба уюшма қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Касаба уюшма қўмита раиси Д.Ўринов
Маълум қилди: Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими