Спорт-саломатлик гарови

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши томонидан  ишчи-ходимлар ва ўқувчи ёшлар  ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тармоқ  ходимлари ўртасида  спорт мусобақалари, тармоқлараро спартакиадалар, оилавий спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Олот туман саноат ва хизмат кўрсатиш коллежида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши  билан ҳамкорликда “Спорт-мустахкам оиламиз пойдевори» мусобақасининг  туман босқичи бўлиб ўтди.  Мусобақаларда  15 та оила иштирок этди.  Мусобақа Низоми асосида  иштирокчилар  6 та шарт бўйича беллашдилар.

Спорт мусобақаси якунига кўра Олот тумани 15- мусиқа ва саънат мактабида ишлайдиган Расуловлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўтказилган мусобақа Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш” ташаббусининг жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб қувватланиб, амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

Олот туман кенгаши раиси Латофат Бобоева

Print Friendly, PDF & Email