Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши томонидан “Экотуризм”ни ривожлантириш мақсадида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фаолларининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Апельсин” дам олиш масканида 3 кунлик саёҳатлари ташкил этилди.
Саёҳатга давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгашининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва фаолларидан иборат 25 нафар киши жалб қилинди.
Тадбир иштирокчиларга катта таассурот қолдириб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев
Маълум қилди: Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими