ФАХРИЙЛАР МИННАТДОР

Хива шаҳрининг ноёб ва маданий-меъморий обидаси, очиқ осмон остидаги “Ичан қалъа” шаҳарча-музейи ҳудудидаги ёдгорликлар билан бутунжаҳон сайёҳларининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу бежизга эмаслигини куни кеча Хива ва Ургенч шаҳарларига қилган саёҳатимиз натижасида гувоҳ бўлдик.  Таълим муассасаларида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар, айниқса, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари учун  саёҳатларнинг замонавий автобусларда, барча шароитлари юқори савиядаги меҳмонхоналарда   ташкил этилиши қувонарлидир.

Саёҳат давомида  Хивада жойлашган меъморий ёдгорликлар, Ичан қалъа Дишан қалъа  билан танишдик. Ҳар бир тарихий ёдгорлик бўйича  чуқур маълумотлар олдик.  Биргина, Хиваю-Урганч мисолида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўриб, юрагимиз фахр-ифтихорга тўлди.

Тадбир давомида ҳозирги кунда бизнинг ишимизни давом эттираётган ёшлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг муваффақиятларидан хурсанд  бўлдик.

Биздек қариялар ҳолидан доимий  хабардор бўлиб, бизга куч-қувват, яхши кайфият бағишлаган  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгашига миннатдорчилик билдирамиз.

Меҳнат фахрийси,

Шофиркон туман 1-мактаб

ўқитувчиси Собирова Гулнора

Print Friendly, PDF & Email