Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтқазилиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишув асосида ижтимоий шериклар билан ўзаро ҳамкорликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 24 апрель куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгашига аъзо ташкилот ва муассасалар иш берувчилари ва мехнатни мухофаза қилиш вакиллари иштирокида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари Ҳ.Барноев, И.Бердиев, юридик бўлим мудири М.Арслоновлар таклиф этилди. Давра суҳбати давомида маърузачилар томонидан ходимлар мехнатини мухофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Давра суҳбати юқори савияда ўтқазилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Дилафруз Аралова

Print Friendly, PDF & Email