Соғлом оила – соғлом жамият

Жорий йилнинг 4 май куни корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар  ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, меҳнаткашларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни  жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди.

 Оилавий спорт мусобақасининг қуйи босқичи 22 апрелдан 27 апрелгача  туман, шаҳарларда (туман, шаҳар биринчилиги) ҳамда тармоқлараро мусобақалар ташкил қилинди ва уларда 154 та оила қатнашди.

Спартакиаданинг  вилоят босқичида тармоқлараро туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари бўлган 15 та оила қатнашди. Мусобақа иштирокчилари спортнинг оммавий 8 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Спорт мусобақасида 1-,2-,3-ўринни эгаллаган оилалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Шунингдек, мусобақа иштирокчилари “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Энг фаол оила” номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.

Маълум қилди: Ёшлар бирлашмаси раиси С.Эргашев

Print Friendly, PDF & Email