2019 йил 23 май куни Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” оромгоҳида 2019 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари, оромгоҳ раҳбарлари, тарбиячилар, етакчилар, оромгоҳда фаолият юритадиган тиббиёт, ички ишлар ходимлари, спорт йўриқчилари, ошпазлар, ҳисобчилар иштирокида вилоят ўқув –семинари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ва масъул ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Бухоро вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари иштирок этиб, ҳар бир йўналишда оромгоҳда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Жорий йилда 15 та шаҳардан ташқари стационар оромгоҳларда 7550 нафар, 126 та мактаблар қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда 10240 нафар жами 17790 нафар болаларнинг дам олдирилиши режалаштирилган.
15 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 247 нафар¸ 126 та кундузги оромгоҳларда 882 нафар, жами 1129 нафар педагог ходимлар (оромгоҳ раҳбари, бош етакчи, бош тарбиячи, гуруҳ тарбиячилари, мусиқа раҳбари, спорт йўриқчиси, тўгарак раҳбари, кутубхоначи) ва 220 нафар тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатадилар.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 80 нафар болаларини бепул дам олдириш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 350 нафардан ортиқ ички ишлар идоралари профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган тарбияси оғир ҳамда кам таъминланган болалар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими