Ишбилармон аёллар — касаба уюшмаси эътирофида

O`zLiDep Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ўртасида тузилган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши билан ҳамкорликда 2019 йил 23 июль куни хотин-қизлар ўртасида “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик танлов ғолиблари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши

Print Friendly, PDF & Email