Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида тиббий ва жисмоний маданиятни ривожлантиришда ҳамкор ташкилотлар билан бирга касаба уюшмаларининг ҳам фаол иштироки таъминланиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 26 август куни Бухоро шаҳридаги “Семурғ” спорт мажмуасида миллий спортимиз саналмиш курашни маҳаллаларда, аҳоли ва ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот этиш, ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама етук инсонлар бўлишига шароит яратиш, ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказиб, иқтидорли курашчиларни аниқлаш мақсадида Кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари“ мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа 13-14 ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида ташкил этилди. 1-ўринни ўғил болалар ўртасида Султон Шоназаров ва қиз болалар ўртасида Дилфуза Хасанова эгаллашди.
Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг совғалари топширилди.
Бирлашма раисининг Ёшлар масалалари
бўйича маслаҳатчиси С.Эргашев