Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимояси ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш – устувор вазифа ҳисобланади. Ана шу вазифани сидқидилдан бажариш мақсадидида Мустақиллик байрами арафасида, Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар бирлашмаси ва унинг бир гуруҳ аъзолари Бухоро шаҳридаги “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйига ташриф буюрди.
“Мурувват” интернат уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш ва бу ишларга ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида “Нуронийлар эъзозимизда” патронаж ёшлар ҳаракати ташкил этилган. Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ёшлар томонидан “Мурувват” уйидаги 255 нафар аёллар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда “Бухорча” рақс ансамбли жамоаси, вилоятимиз эстрадаси юлдузлари жалб қилинди. Маданий тадбирларда “Мурувват” уйининг аёллари ҳам фаол иштирок этишди.
Мустақиллик байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги аёллар ва Қоракўл туманидаги эркаклар мурувват уйларига 2,0 млн сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Ёшлар бирлашмаси