“Маҳалла кубоги” мусобақасининг ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 27 август куни Бухоро шаҳридаги  “Ёшлик” спорт мажмуасида волейбол бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақани ташкил этишнинг асосий  мақсади вилоятимизда спортнинг волейбол турини кенг тарғиб этиш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ташкил этиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдан иборат. Мусобақа 14-16 ёшгача бўлган ўсмирлар  ва қизлар  ўртасида ташкил этилди. 1-ўринни ўғил ва қиз болалар ўртасида Шофиркон тумани жамоаси, 2-ўринни ўғил болалар ўртасида Бухоро тумани, қизлар ўртасида Бухоро шаҳри жамоаси, 3-ўринни ўғил болалар ўртасида Когон шаҳри ҳамда қизлар ўртасида Жондор тумани жамоаси кўлга киритди.

Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг  совғалари топширилди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email