СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналарини муносиб кутиб олиш ва байрамона нишонлаш  ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, оммавийлигини ошириш ва уларни соғлом турмуш тарзига  ўргатиш,  жамоаларда ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши томонидан қатор спорт тадбирлари ташкил этилди.  10 кун давомида 66 та таълим муассасаларидан 350 нафар  спортсевар ходимлар қўл кучини синаш (армреслинг), обручни белда айлантириш , менажга ёки халқага тўп ташлаш, дартс  спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Шунингдек , Президентимиз томонидан  илгари сурилган 5 ташаббус асосида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиш учун имкониятлар яратиш  мақсадида мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Педагог ходимларимиз, айниқса ёш хотин-қизлар  спорт мусобақаларида жуда фаол иштирок этдилар, – деди 29 -умумтаълим мактабининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Абдувагапова Розия. –Бу  тадбирлар аъзоларимиз  ўртасида  соғлом турмуш тарзи тарғиботида муҳим омил бўлмоқда. Энг улуғ ва энг азиз байрам  Мустақиллик куни арафасида  бўлиб ўтган катта спорт байрами барча яхши кайфият, кўтаринки руҳ бағишлади.

Спорт тадбирларининг 175 нафар ғолиб ва совриндорларига туман кенгашининг  эсдалик совғалари топширилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси

Ғиждувон  туман кенгаши

Print Friendly, PDF & Email