Агросаноат мажмуи ходимлари Когон туман касаба уюшма кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган қатор маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Меҳнаткашларни тарихий обидалар билан таништириш мақсадида “Когон ёғ “ ҳиссадорлик жамияти корхона касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 50 нафар ишчи ходимларининг “Етти пир” бўйлаб саёҳати ташкил этилди. Саёҳатчиларнинг аксарияти жамият аёлларидан бўлиб, улар бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, ёшларга тарихий қадамжоларимизнинг тарихи ва аввалги ҳолати ҳақида сўзлаб бердилар. Барчанинг кўзида қувонч, тилида бугунги кунларга шукроналик сўзлари бўлди. Уч авлод вакилларининг ўзаро мулоқоти билан саёҳат кўтаринки кайфиятда ўтди. Саёҳатчилар томонидан ходимларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган шу каби тадбирларни ташкиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки эътироф этилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари
касаба уюшмаси Когон туман кенгаши