Беш муҳим ташаббус амалда

Мактабгача таълим ташкилотларининг меҳнат жамоаларида китобхонликни тарғиб қилиш орқали ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар учун китобхонлик  кундалик иш жараёнининг бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларни шакллантириш мақсадида, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда “Мактабгача таълим тизими фаол китобхони” кўрик танлови ўтказилди. Танлов жами тўртта шартдан иборат бўлиб, унда жамоа аъзолари китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш учун тармоқ ташкилотларида маъмурият ва касаба уюшмалари ҳамкорлигида қилиниши мумкин бўлган лойиҳаларни тақдим этдилар.

Танловда жами ўнта жамоа иштирок этиб, ғолибликни Когон шаҳар 7-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси қўлга киритди. Танлов ғолиблари шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши

Print Friendly, PDF & Email