Кексалар ҳафталиги – кенг нишонланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги А/RES/45/106-сон резолюцияси билан “1 октябрь — Халқаро кексалар куни” деб эълон қилинган.

Ушбу кунни нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 30 сентябрдаги БМ-06/1217-сонли хати асосида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 04 октябрь куни Бухоро вилоят Давлат солиқ инспекцияси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан тизимда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиқган 32 нафар меҳнат фахрийлари ҳамда 20 нафар Бухоро шаҳар 32-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 20 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 40 дона бадиий китоблар совға қилинди.

Меҳнат фахрийлари  дуога қўл очиб юртимизга кўз тегмасин дея шукроналик билдиришди.

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши

Print Friendly, PDF & Email