Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди. Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб меҳнаткашларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишни кучайтириш мақсадида жорий йил 29 август куни “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақаларда 170 нафарга яқин ходимлар иштирок этдилар.
Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган ушбу мусобақада 1-ўринни “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти жамоаси, 2-ўринни Бухоро шаҳар 1-ўрта умумтаълим мактаби жамоси, 3-ўринни Бухоро педагогика ва Бухоро шаҳар 3-ўрта умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади. Ғолиб ва иштирокчи жамоаларга шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Энг улуғ ва энг азиз байрам –Мустақиллик куни ҳамда Янги ўқув йили арафасида ўтказилган спорт тадбири футбол ишқибозлари бўлган ходимларга яхши кайфият бағишлади.
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши