ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

         2020 йил 26 февраль куни Бухоро муҳандислик-технология институтида ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг VI ҳисобот сайлов конферецияси бўлиб ўтди.          Унда қўмитанинг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил феврал ойига қадар бўлган даврдаги фаолияти  бўйича қўмита раиси Ш.Очилов, тафтиш комиссияси раиси Ф.Бафоевларнинг   ҳисоботи мухокама қилинди. Музокарага сўзга чиқган нотиқлар  Магистратура бўлими бошлиғи профессор А.Низомов, “Механика ва архитектура” факултети декани доцент Ш.Муродов, хизматчи З.Нарзиева, хотин- қизлар кенгаши раиси  доцент З.Хасанова, 104-16 ООТ гурух талабаси Д.Юсупов  қўмита томонидан сайловдан сайловгача бўлган муддат давомида муайан ишлар бажарилганлигини, ходимлар, хотин-қизлар, талаба-ёшлар ва меҳнат фахрийларининг ижтимоий ҳимоясига ижтимоий шерикчилик тамойилига асосан иш берувчи билан катта эътибор қаратилганлигини   таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек янги сайланадиган қўмита аъзоларига жамоа аъзолари манфаатини кўзлаб бажарилиши лозим бўлган вазифаларни  назоратга олиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Конференция қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолиятини кониқарли баҳолаб, янги қўмита таркибини, тафтиш комиссияси аъзоларини ва юқори ташкилот конференциясига делегатларни сайлади.  Ш. Очилов бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

    Шунингдек, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши, 2020-2022 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномасининг қабул қилиниши масалалари муҳокама этилди.   Конференция очиқлик, ошкоралик  ва танқидий руҳда ўтди.

Бухоро муҳандислик технологиялари институти

                                  “Чарм мўйна технологияси”            кафедраси мудири   доц. И.Рахмонов 

Print Friendly, PDF & Email