Ҳисобот — сайловлар давом этмоқда

     2020 йилнинг 18 февраль куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасига қарашли Когон шаҳар 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари М.М.Арслонов ва Ж.Б.Нуруллаевлар, шунингдек Когон шаҳар тармоқ касаба уюшмаси кенгаши раиси Л.О.Джураевалар иштирок этди. Турсунова Зебо Дилмуродовна касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

Матбуот маркази

Print Friendly, PDF & Email