ЖАМОА ИШОНЧИ – КАТТА МАСЪУЛИЯТ

           2020 йил 25 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани 5-умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот – сайлов  йиғилиши  бўлиб ўтди.  Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси Ш.Саидхонов, Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  кенгаши раиси  М.Олимов,  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика  кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова иштирок этдилар. Йиғилишда касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб этилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

       Йиғилишда сўзга чиққан  ёшлар етакчиси М.Қуллиев, тажрибали ўқитувчи М, Ташпўлатова, хизматчи Г.Ҳамроева касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига ижобий баҳо бериб, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғибот қилиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар суст ташкил этилганлиги танқид қилиб, касаба уюшма қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар.

        Йиғилишда сўз олган Ш. Саидханов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан олиб борилган ишлар ҳақида, бирлашма раиси М.Олимов “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини ўрганиш ва  ижросини таъминлаш бўйича бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшмаси аъзолари олдидаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

          5-умумий ўрта таълим мактабида касаба уюшма қўмита раиси этиб А.Собиров сайланди.

Шу  куни  меҳнат жамоасининг  умумий йиғилиши ҳам ўтказилиб, 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг  2019 йилда бажарилиши якунлари муҳокама этилди ҳамда унга қўшимча ва ўзгартиришлар  киритилди.

И.Габбаров

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси  Қоракўл туман кенгаши раиси

Матбуот маркази

Print Friendly, PDF & Email