Раислар қайта сайланди

Жорий йилнинг 12февраль куни Жондор туманидаги  32-умумтаьлим мактаби ва 8-сон мактабгача таълим муассасасида ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ҳар иккала ташкилотда касаба уюшма қўмитаси раисларининг 2015-2019 йиллардаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари  тингланди ва навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. Сўзга чиққанлар   касаба уюшмаси қўмитасининг  фаолиятига қониқарли баҳо беришди. Сайловлар  очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб, жамоа томонидан бир овоздан касаба уюшма қўмита раислари қайтадан сайландилар.

Шунингдек, ташкилотларда жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши муҳокама қилинди. 32-умумтаьлим мактаб директори М.Саидова, касаба уюшма қўмитаси раиси О.Саидоваларнинг жамоа шартнома бандларининг бажарилиши, ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маьнавий-маьрифий, спорт-соғломлаштириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди ва 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг   лойиҳаси тасдиқланди.

Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Эргашев иштирок этди.

8-МТТ

 

 

32-мактаб

Бухоро вилоят касаба уюшма ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари

бўйича маслаҳатчиси С.Эргашев

Print Friendly, PDF & Email