Соғлиқга етказилган зарар тўловлари суд томонидан қондирилди

2019 йил 25 ноябрда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига  Бухоро тумани “Навметан “ маҳалла фуқаролар йиғини “Навметан” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ширин Одиловга “Бухоро ДОЗ” МЧЖ томонидан касб касаллиги бўйича соғлиғига етказилган зарар тўловлари 2019 йилнинг июль ойидан бошлаб тўхтатиб қўйилганлиги ва  тўловларни ундириб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги  мурожаати кўриб чиқилди.

 Бирлашма мутахассиси И.Бердиев томонидан ўрганишлар олиб борилиб, фуқаро Ш.Одиловнинг соғлиғига етказилган зарар тўловларини энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида яъни, 2019 йилнинг 1 август ҳолатида 202 минг 730 сўм миқдорида тўлаганлиги аниқланди. Қоидалар талабига биноан ҳисоб-китоб қилиш натижалари бўйича 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб  корхона фуқарога 437 минг 114 сўм тўлаши лозим бўлсада, 50 фоиз миқдорида тўлаб келган.  Фуқаролик ишлари бўйича суд жараёнида корхона томонидан тўлаб берилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар мутахассисга тақдим қилингандан сўнг, корхона 2017-2018  ва 2019 йил учун 12 млн 787 минг 868 сўм тўлаши ўрнига,

 5 млн  672минг  598 сўм тўловни амалга ошириб, 7млн 115минг 270 сўм миқдоридаги тўловлари тўлаб берилмаганлиги тасдиқланди.

ФИБ бўйича Бухоро туманлараро  суди 20.01.2020 йилда фуқаро Ш.Одилов фойдасига 7 млн 115минг  270 сўм миқдорида зарар тўловини тўлаб бериши тўғрисида қарор чиқариб, фуқаронинг талаби қондирилди.

ММ ва ХХ бўлими етакчи мутахассиси И.Бердиев

Print Friendly, PDF & Email