Бухоро вилояти корхона ва ташкилотларида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларни ўтказиш режасига асосан жорий йилнинг 3 апрел кунига қадар 6786 та ташкилот ва муассасаларда умумий йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, шундан жорий йилнинг 2 март ҳолатида 2857 та ташкилотда умумий йиғилишлар ўтказилди. Йиғилишларда вилоят, туман даражасидаги касаба уюшмалари органларидан масъуллар иштирок этишмоқда. Йиғилишларни ўтказишда корхоналарнинг жамоа шартномаси бажарилиши якунига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)га доир тегишли ҳужжатларни йиғилишдан бир ҳафта олдин олиб танишиб чиқиш ва йиғилишга пухта тайёргарлик кўриш, тармоқдаги корхоналарда умумий йиғилиш (конференция)нинг ўтказилиши тартибига қатъий амал қилинишини таъминлаш, жорий йилда жамоа шартномаларига киритилиши таклиф этилаётган янги меъёрлар тўғрисида қисқача маълумот бериш, умумий йиғилиш (конференция)да меҳнат жамоаси томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни иш берувчи ёки касаба уюшмаси қўмитасига боғлиқ бўлганларини имкони борича жойида ечимини топиш, йиғилиш ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилиши масалаларига эътибор қаратилмоқда.
Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий
манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими