Самарадорлик ва тежамкорлик сари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26  майдаги
«2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори билан замонавий энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялари асосида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янгиларини яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар энергия сиғимини камайтириш устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури”да ҳам энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш ишларига касаба уюшмалари ҳам ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида тармоқлар ва корхоналар миқёсида энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан, 2018 йилдан бошлаб энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи бир қатор механизмлар жорий қилинмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган намунавий Низом асосида ҳар бир тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Электр энергияси ва ёқилғи–энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик танловини ўтказиш тўғрисида Низом”лари асосида Бухоро вилоятида жорий йилнинг январь-феврал ойларида танловнинг туман (шаҳар) босқичида касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилотларнинг туман ва шаҳар кенгашлари тизимидаги 242 та бошланғич ташкилотлар иштирок этдилар.

Ишчи комиссияси тармоқ касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашлари  томонидан “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови”нинг ҳудудий босқичида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан Бухоро вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси бошланғич  касаба уюшма ташкилоти, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан АТИБ “Ипотека банк” Бухоро вилоят филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бошланғич касаба уюшма ташкилоти, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан Бухоро шаҳридаги “Рушан текс” МЧЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти, Транспорт, йўл ва капитал  қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидан “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти” тармоқ
кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари деб топилди ва ғолиблар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олишди.

Л.Баракаева

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email