Тошкентга саёҳат

      Жорий йилнинг 14-15 март кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши ташаббуси билан  Халқ таълими бўлими ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимларидан иборат 100 нафар ходимларни Тошкент шахрига саёхати уюштирилди. Саёҳатнинг  биринчи куни Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишдан бошланди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотира музейи бўйлаб экскурсия ташкил этилди, шунингдек Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига кириб маънавий-маданий ҳордиқ чиқардилар. Саёҳатнинг  иккинчи куни  Ҳазрати Имом мажмуаси,  Хотира ва  Мустақиллик майдонларида   давом этди. Саёҳатдан бир олам қувонч олган  касаба уюшма аъзолари саёҳатни ташкил этган  ташкилотчиларга  ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси Ў.Тошев

Print Friendly, PDF & Email