Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси VIII-Конференцияси

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот- сайлов Конференциясига 60 нафар делегат сайланган бўлиб, 2020 йил 17 август куни соат 10-00 да видеоконференция тарзида ўтказилди. Конференция ишида 57 нафар сайланган делегатлар, 39 нафар таклиф этилганлар иштирок этди.

Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.С.Жавлонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Ҳидоятовлар иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов Конференцияси видеоконференция тарзида бўлиб, маркази биланма катта мажлислар зали, 12 та туман, шаҳар ҳокимликларининг 1-ўринбосарлари хоналарида “Ўзтелеком” акциядорлик жамиятининг вилоят филиали билан тузилган шартномага асосан уларнинг узлуксиз ишлайдиган тизимдан фойдаланиб ўтказилди.

Конференцияни олиб бориш билан боғлиқ барча ҳужжатлар шакллантирилиб, дегелат ва таклиф этилган фаолларга тарқатма материаллар олдиндан кўпайтирилиб берилди. Бирлашма раиси ва тафтиш комиссияси раиси маърузаси, конференция қарор лойиҳалари, кун тартиби ва Федерация янги Устави лойиҳаси олдиндан танишиб чиқиш учун электрон тарзда барча делегатлар ва касаба уюшмаси фаолларига тарқатилди.

Ҳисобот даврдаги бирлашма фаолияти билан касаба уюшма аъзолари ва аҳолини таништириш мақсадида вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 5 йиллик фаолият юзасидан видеоролик тайёрланиб телеканаллар, ижтимоий тармоқларга тарқатилди.

Конференция иштирокчиларининг фаолияти бўйича инфографика бўйича стендлари, касаба уюшмалари эмблемаси туширилган тарқатма материаллар ва бошқа 29 хилдаги атрибутлар тайёрланди.

Касаба уюшмаларининг 5 йилдаги фаолиятини ёритиш бўйича китоб 120 нусхада кўпайтирилиб конференция делегатлари ва таклиф этилганларга тарқатилди.

Конференция ишида бирлашма раиси, тафтиш комиссияси раиснинг ҳисоботи тингланди. Музокараларда Бухоро давлат университети касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Қаҳҳоров, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Рахмонов, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Рўзиева, Олот туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси делегат Г.Жаллиева, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси Б.Одиловлар музокарада иштирок этдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Жавлонов музокарага чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, уларда касаба уюшмаларининг иштироки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан сўнги йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталди.

Конференцияда бирлашма кенгаши аъзолигига 25 нафар, тафтиш комиссиясига 5 нафар аъзо сайланди. Бирлашма раиси лавозимига бир овоздан Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович, тафтиш комиссияси раиси лавозимига Аминов Раим Мавлянович сайланди. Шунингдек, Федерация Қурултойига 15 нафар делегат, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига 2 нафар вакиллар сайланди.

Бирлашма Конференцияси вилоят телерадиокомпанияси томонидан телеканалда ёритиш учун тасвирга туширилди. Тасвирга туширилиши давомида 2 нафар делегат касаба уюшма фаолияти юзасидан мухбирларга интерью берилди. Конференцияда “Ишонч”, “Бухоронома”, “Халқ сўзи” газеталарининг мухбирлари қатнашдилар.

Матбуот маркази

Print Friendly, PDF & Email