ҚАРИЯЛАРИМИЗНИ ЭЬЗОЗЛАЙЛИК

Ҳар бир соҳанинг фахрийлари, соҳа ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган  ёши улуғ инсонлари бўлиб,улар йиллар давомида элига хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари, пурмаъно сўзлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётганликлари билан фахрлансак арзийди.Уларни қанча қадрласак, эъзозласак, таъзим қилсак, панду-насиҳатларидан баҳраманд бўлсак ўзимизнинг эртамизга пойдевор ясаган бўламиз.

Таьлим, фан ва маданият ходимлари  касаба  уюшмаси  Жондор туман кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда нафақага чиққан фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  Пенсия ёшидаги ота-оналар фарзандлари ишлайдиган ташкилотлар орқалаи имтиёзли йўлланмалар олиб, республикамиз миқёсидаги турли санаторийлар ва дам олиш уйларида дам олишади, даволанишади. Ташкилотларда ўтадиган қатор байрам тадбирлари, маънавий-маърифий тадбирларда доимий қатнашиб келадилар. Бундан ташқари, фахрийларимиз маҳаллалар олдида тузилган “Кексалар маслаҳат гуруҳи”, ”Бувижонлар мактаби” каби жамоатчилик гуруҳларида  миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар.

Мухтасар қилиб айтсак,  биз меҳнат фахрийларимизни асло  эътибордан четда қолдирмаймиз. Куни-кеча   мустақиллигимизнинг  29 йиллик байрами  мунособати билан 15 нафар  қарияларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли етказиб бердик. Бугун уларни ардоқласак, иззат-ҳурмат кўрсатсак, эртанги авлод ҳам бизга шундай муносабатда бўлади.

 

                         М.Элмуродов

                             Туман кенгаши   раиси

 

 

Print Friendly, PDF & Email