САҲРО МЎЪЖИЗАСИ

Мустақиллик байрами арафасида Ромитан туманининг қадимий Бўронтепа тепалиги яқинида  “BUKHARA DESERT Oasis&SPA” дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бухоро давлат университети маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 50 нафар профессор -ўқитувчилар учун Қадимий Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган, буюк тарихимиздан сўзловчи мўъжаз масканга саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатчилар мажмуани айланиб,  ўрта асрларга хос тарихдан сўзловчи манзараларни томоша қилдилар.  Инновацион туризм кластерининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар. Ташкил этилган театрлаштирилган томошалар ва концерт дастурлари тадбир иштирокчиларига хушкайфият бағишлади.

      С.Қаҳҳоров

Университет касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email