БУХОРОЛИК САЁҲАТСЕВАРЛАР САМАРҚАНД БАҒРИДА

Дунё аҳолисини мароқли саёҳатлардан чеклаган айни пандемия даврида бизнинг юртимизда карантин талаблари юмшатилиб маҳаллий аҳолига ички туризм саёҳатларидан баҳраманд бўлиш имкони яратиб берилмоқда.

1 октябр –“Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” ҳамда “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан таълим тизимида меҳнат қилаётган          50 нафар ходимлар ва мехнат фахрийларининг қадим Самарқанд вилояти бўйлаб мароқли саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат иштирокчилари дам олиш кунини жуда мароқли ўтказиб, буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ҳамда тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссасини эътироф этган ҳолда яхши таассуротлар билан қайтдилар.

А.Обидов

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

 Бухоро шаҳар кенгаши мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email