Миннатдорлик шукуҳи

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  томонидан ишчи-ходимларнинг  дам олишларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимида фаолият юритиб келаётган 50 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг Хива шахрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар Ургенч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди монументи, Ниёз Мухаммад Охун бобо масжиди, Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Махмуд масжиди, Шерғозихон мадрасасини зиёрат ыилишди.

Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларга  катта таассурот қолдирди.

 

 

Т.Қулиев,

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email