Кексалар ҳафталиги олдидан

             Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги А/RES/45/106-сон резолюцияси билан “1 октябрь — Халқаро кексалар куни” деб эълон қилинган.

              Ушбу кунни нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

             “Кексалар ҳафталиги” тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 27 сентябрь куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муасссасаларда фаолият юритиб келаётган  касаба уюшмаси фаоллари ва кексаларнинг  “Етти пир” зиёратига саёҳатлари  ташкил этилди.

        Меҳнат фахрийлари томонидан миннатдорчилик билдирилиб, дуога қўл очиб, юртимизга кўз тегмасин дея шукроналик билдиришди.

 

 

 

Б.Одилов

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Вобкент туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email