“ИБРАТЛИ БОЖХОНАЧИ ОИЛАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишда муҳим рол ўйнамоқда.Фармон доирасида ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили жорий қилинмоқда.

Мазкур тамойилнинг энг муҳим йўналишларида бири  маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни вилоят божхона бошқармасида  ўтказилган  “Ибратли божхоначи оиласи” танлови ҳам айни шу йўналишдаги ҳаракатларнинг аниқ ва амалий ифодасидир.

Кўрик-танловда божхона органларида хизмат қилиб келаётган ёш оила вакиллари билан бир қаторда, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган божхоначилар ҳам  қатнашдилар. Танлов иштирокчилари учта шарт асосида беллашиб, оилада ўзаро бир-бирини тушуниш, ҳурмат қилиш ҳамда қийинчиликларга дуч келганда доимо елкадош бўлиб, муаммоларни биргаликда ҳал қила олишларини намойиш этишди.

Қизғин кечган баҳс ва мунозаралардан кейин, танлов натижаларига кўра иштирокчилар “Энг ибратли оила”, “Энг намунали оила”, “Энг ташаббускор оила”, “Энг зукко оила” номинациялари бўйича ўрин эгаллашди.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу каби тадбирлар  ўзида оилапарварлик, аёлга ҳурмат, фарзандлар тарбиясига қатъиятлилик каби жиҳатларни мужассам этганлиги билан ажралиб туради.

Тадбир якунида иштирокчилар вилоят Божхона бошқармаси ҳамда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгашининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Рахматов Эркин Исматиллаевич

Бухоро вилоят Бохона бошқармаси

бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email