Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Бухоро вилоятида ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, аҳолининг маданий дам олишини таъминлаш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ўртасида туризм соҳасида икки томонлама алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум Бухоро вилоятида ички туризм ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида вилоят ташкилотлари ўртасида вилоятда саёҳатларни ташкил этиш ва Республиканинг бошқа вилоятларидан саёҳатчиларни юбориш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида тузилди, келгуси режалар белгиланди.

 

                                        Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

 

 

Print Friendly, PDF & Email