Алишер Навоий ғазал мулкининг султони

Бугун Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан «Алишер Навоий ғазал мулкининг султони” мавзусида “Маърифат соати” ўтказилди. Маърифат соатида бирлашма аппарати ходимлари, масъул ташкилотчилар, Бухоро шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари иштирок этди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Олимов сўзга чиқиб,  Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг  асарлари тўғрисида атрофлича тўхталдилар.

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Тадбир сўнгида шоирнинг шеър ва ғазалларидан намуналар айтилди.

 

 

 

                                                Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email