Касаба уюшмаларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича онлайн йиғилиш ўтказилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташилотлари бирлашмаси катта  мажлислар залида бирлашма кенгаши аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашларининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашган  касаба уюшма қўмиталари, туман,шаҳар кенгашлари раислари  иштирокида “Касаба уюшмаларида туризм соҳасини ривожлантириш тўғрисида” онлайн тарзда йиғилиш ўтказилди. Унда “Касаба-сайр” шуъба корхонаси томонидан жорий этилган янги йўналишлар, имтиёзли турлар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.Саёҳатларни сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига мувофиқ ташкил этишга эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.Тадбирда “Касаба-сайр” шуъба корхонаси раҳбари Тўлқин Хидиров иштирок этди.

 

 

                                                                         Маданий-маърифий бўлим

Print Friendly, PDF & Email